O`zbekiston

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА КОРРУПЦИЯГА ОИД ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ АНИҚЛАШ, УЛАРГА ЧЕК ҚЎЙИШ, ЖАВОБГАРЛИКНИНГ МУҚАРРАРЛИГИНИНГ АҲАМИЯТИ

Коррупция жамиятнинг иқтисодий ва бошқа негизларига жуда катта зарар етказиши сабабли мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2017 йил 3 январда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун ҳам бунга яққол мисол бўла олади.

Ушбу қонуннинг 25-моддасида, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйишга, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашга доир чора-тадбирлар ҳақида қоидалар белгиланган.

Хусусан, ушбу моддада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйишга, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашга доир чора-тадбирлар қуйидагилардан иборатлиги белгиланган. Яъни;

-коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органларининг коррупциянинг ҳолатини ва тенденцияларини тизимли таҳлил қилишга асосланган самарали ишини ташкил этиш, уларнинг фаолиятида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик;

-коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашнинг замонавий шакллари ва усулларидан фойдаланиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг техник таъминоти даражасини ошириш, уларнинг ишига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

-судларнинг мустақиллиги ва эркинлигини, улар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш;

-коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари ўртасида мувофиқлаштиришни ва ҳамкорликни таъминлаш;

-жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар фактларига доир мурожаатлари тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш;

-коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот берган шахсларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;

-коррупцияга қарши курашнинг самарали жиноят-ҳуқуқий ва жиноят-процессуал механизмларини яратиш.

Хулоса шуки, коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат томонидан зарур чора-тадбирлар белгилаб борилаётгани коррупцияни олдини олишга хизмат қилади.

         Сурхондарё вилоят суди жиноят

         ишлари бўйича судьяси М.Маликов

Related Articles

Back to top button