Kasbim-faxrim

Оҳангаронда оила институтини мустаҳкамлаш бўйича тадбирлар бўлиб ўтди

Оила – нафақат бир юртнинг, балки умуминсониятнинг катта сиёсати. Нега деганда, башариятнинг тириклиги, узлуксизлиги – оиладан!

Ахир оиланинг энг бирламчи ва бевосита вазифаси, маънавият тили билан айтганда, муқаддас вазифаси – инсониятнинг занжирини соғлом ва иқтидорли авлодлар билан улаб боришда ибрат-ку!

Бу – ҳамма миллат, ҳамма давлат, ҳамма халқлар зиммасидаги шарафли вазифа. Борди-ю оила тузук бўлмаса, тарбияга ҳам эътибор берилмаса, қанча буюк бўлса ҳам, бундай миллат дунёда узоқ яшай олмайди.

Мана шундай оила институтини мустаҳкамлаш йўлида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти Оҳангарон тумани бўлими ташаббуси билан туман маҳаллий ҳокимият органлари ҳамкорлигида ишга жойлаштириш бўйича Оҳангарон тумани “Ёшлар маркази”да меҳнат ярмаркаси ташкиллаштирилиб, унга кўра бўш иш ўринлари мавжуд корхона ва ташкилотларга 27 нафар алимент тўловчи ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилди.

Шуниндек, туман имом ҳатиби хамда хотин-қизлар кўмитаси раиси томонидан ажрим ёқасига келиб қолган оилаларга хамда фарзанди таъминоти учун алимент тўламаётган фуқароларга “оила муққадас даргоҳлиги” ҳамда фарзанд учун ота-она тарбияси жуда зарурлиги хақида тушунчалар берилди.

Шу кунинг ўзида Бюронинг Оҳангарон туман бўлими томонидан алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича 6 нафар оилалар яраштирилиб, ижро ҳужжатлари иш юритувидан тамомланди.

Бундан ташқари алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаган фуқароларга нисбатан Бюронинг туман бўлими томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман суди томонидан кўриб чиқилиб,
8 нафар қарздорларга маъмурий жавобгарлик масаласи ҳал қилиниб, 15 сутка маъмурий камоқ жазоси тайинланди.

Бу каби тадбирлар Охангарон туманида давом эттирилмоқда.

Рахматилла Азимов
Бош прокуратура ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюросининг
Тошкент вилояти Оҳангарон тумани
бўлими бошлиғи

Related Articles

Back to top button