Сурхондарёда 6 та туман ғаллакорлари мамлакатимизда биринчи бўлиб белгиланган режани бажарди
«Мен Япониядаги беш юлдузли отелларни бирида меҳмон бўлгандим. Яшаётган меҳмонхонанинг ҳовузига чўмилиш учун борганимда, бассейнда мендан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Сувда қистаб қолганди, шартта сувга чоптирвордим.
Бирдан… сув пушти рангга айланиб кетди ва сигнал чалинди. Дарҳол меҳмонхона ишчилари етиб келишиб, мени бассейндан чиқариб олишди.
Кейин улар сувни бўшатиб, ҳовузни тозалашларини ва мен меҳмонхонанинг муҳим ҳудудидаги тартибни бузганлигимни айтишди (ичимдан дарз кетиш бўлди).
Шундан сўнг улар менинг хонамга қўнғироқ қилишди. Меҳмонхона котибаси менга паспортимни қайтариб берар экан, меҳмонхонани тарк этишимни сўради.
Бу меҳмонхонадан чиқиб, бошқа бир шунга ўхшаш, бассейни бор бўлган муқобилини излар эканман, ҳар сафар бирор меҳмонхонага кирганимда қабулхона ходими паспортимга қараб: “Кечирасиз, бу сизмисиз…. Эҳ…,” дея узр сўрашар ва мени қабул қилолмаслигини айтишарди. Аҳвол шундай давом этарди.
Оҳири менга ҳеч қандай меҳмонхонада қолишга рухсат беришмаётгани учун элчихонамга мурожаат қилдим.
Элчихонадагилар менга бассейни бўлмаган меҳмонхонага боришни маслаҳат беришди…
Япониядан чиқиб кетаётганимда паспортимга муҳр босар экан, паспорт нозири: “Умид қиламанки, сен яхшигина сабоқ олдинг», деди.
Бассейнга сийганимни бутун Япония билди. Бу ерда — уйимда эса, ҳукуматимиз давлатнинг хазинасидан миллиардлаб долларларни ким ўғирлаётганлигини ҳали ҳам билмайди.»