Hodisalar

Ходим ишга тикланди, масъуллар интизомий жазоланди

Феруза Бойкараева яхши ниятлар билан ватанимиз равнақи учун ўзининг муносиб хиссасини қўшиш мақсадида Термиз шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар мактабига кутибхоначи вазифасида фаолиятини бошлаган эди. Кейинчалик Феруза ушбу мактабнинг замонавий ахборот технологиялари бўйича мутахассис вазифага тавсия этилиб, янги вазифалар ишониб топширилди. Бироқ, ходиманинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Термиз шаҳар ички ишлар органлари томонидан Феруза Бойкараеванинг Тошкент автомобил-йўллар институтидан олган дипломи сохта эканлиги аниқланган.

Шундан сўнг, мактаб директори Термиз шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамда тергов бўлимининг тақдимномасини асос қилиб, Феруза Бойқораева билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилади. Ушбу низоли масала фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судида кўриб чиқилиб, адолатли қарор қабул қилинди. Бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида Феруза Бойқораева ишга қабул қилинган вақтда маълумоти ўрта-махсус тоифасиз қилиб кўрсатилганлиги ва ҳозирда тергов органи томонидан  қалбаки деб топилган Олий таълим муассасасининг дипломи уни ишга қабул қилиш жараёнидаги қоида бузилишига олиб келмаслиги аниқланди. Шу сабабли иш берувчининг ҳатти-харакатлари ноқонуний деб топилиб, фуқаро аввалги ишига тикланадиган бўлди. Бундан ташқариди, ишсиз бекор юрган вақтдаги 3 ойлик иш ҳақи ундирилиши белгиланди.

Афсуски, дархол ижро этилиши лозим бўлган суд қарори иш берувчи томонидан ихтиёрий бажарилмади. Шундан сўнг, мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими иш юритувига қабул қилиниб, иш берувчи раҳбар базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида жаримага тортилди. Ходима ишга тикланиб, иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.

Дилафрўз Қурбонова,
МИБ Сурхондарё вилояти бошқармаси катта инспектори

Related Articles

Back to top button