Hodisalar

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди

Аввалроқ, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва 10 та туман ва шаҳар расмий сайтлари ҳакерлар ҳужумига учрагани ҳақида хабар берган эдик.

Маълум қилинишича, “Clone Security” гуруҳи ушбу ҳужумни ўз зиммасига олган.

Ҳозирда сайтларни асл ҳолида ишлатиш чоралари кўрилаётган бир пайтда айрим интернет нашрларида вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» ДУКда ишлаб кетган ходимлардан бирининг ҳокимлик ишлар бошқарувчиси томонидан ўз иш кабинетида ўзаро келишмовчилик сабаб калтаклангани, вилоят ҳудудидан чиқиб кетиш шарти қўйилгани, шунингдек, ходим Президент Виртуал қабулхонасига қилган мурожаати учун расман ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабарларда келтирилаётган мазкур ҳолатларни рад этиб, барчадан аҳоли орасида турли миш-мишлар пайдо бўлишига, уларда салбий фикр ва ишончсизликни шакллантиришга олиб келадиган ушбу мазмундаги ёлғон маълумотларга ишонмасликни сўради.

Related Articles

Back to top button