Вояга етмаган фарзандлар қонун ҳимоясида
Вояга етмаган фарзандлари учун Алимент тўлашдан бўйин товлаганлик учун белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий жавобгарлик масалалари хал этилиши қонун билан белгилаб қўйилган.
Мажбурий ижро бюроси органларининг асосий вазифаларидан бири суд қарорлари ижроси асосида Вояга етмаган фарзандларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини химоя қилишдир.
Бюронинг Музработ туман бўлими томонидан алимент тўлашдан бўйин товлаган 2 нафар қарздор оталарга нисбатан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилиб, тарафлар иштирокида мухокама қилинди.
Бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида қарздор ота бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 2019 йил июль ойидан бошлаб ҳисобланган жами 8 миллион сўм алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги аниқланди ва қарздор отага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайнланди.
Алимент тўловчиларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида туман марказидаги болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди.
Мазқур меҳнат ярмаркасида тумандаги 66 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги бўш иш ўринлари билан қатнашди.
Ушбу меҳнат ярмаркасида ишсиз юрган 7 нафар алимент тўловчилар ўзларига мақул бўлган ишга жойлашиш истагини билдирди ва шу жойнинг ўзида доимий иш жойларига жойлашиш учун йўлланмалар берилиб меъёрий хужжатлар расмийлаштирилди.
Илҳом Маматқулов,
Бюронинг Музработ туман бўлими бошлиғи