Bu qiziq
Шерободда қовун пишди
Шеробод туманидаги “Сардорбек Султонбек Самир Далер” МЧЖ томонидан туманнинг “Ойинли” маҳалласи, Бўстон массивида анорзор қатор орасига 10 гектар “Дакара” навли эрта пишар қовун ҳамда 10 гектар “Дўлбе” навли тарвуз этиштирилиб, бугун қовуннинг илк ҳосили олинди ва халқимиз дастурхонини тўлдириш учун ички бозорларга юборилмоқда.
Маълумот ўрнида,ушбу “Дакара” навли эрта пишар қовунларни уруғлаш ишлари январь ойининг 3-санасида бошланган бўлиб, 20 февралдан 4 мартга қадар ерга ўтказиш ишлари олиб борилган. Ҳозирда қовуннинг 1 гектаридан 30 тоннагача, тарвуздан эса 60 тонначага ҳосил олиш кутилмоқда.