Madaniyat

Энди алимент тўламаганлар пулли жамоат ишларига мажбурий жалб қилинади

Ўзбекистонда янги қонун билан алимент тўламаган шахс ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий жалб қилинади. Бунда алимент тўламаган шахснинг жамоат ишларини бажариб олган ҳақининг тенг ярми алимент олувчига берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда эр ёки хотин турмуш ўртоғининг ўз ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қиладиган бўлса ёки таҳқирласа, қўрқитса, яқин қариндошларидан ажратиб қўйса, қилмишнинг оғирлик даражасидан келиб чиқиб, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилади.

Хусусан, шахс ўз турмуш ўртоғини ҳақоратлаб, қадр-қимматини таҳқирласа, 6 миллион сўм жаримага тортилиши, ғаразли ниятлар билан калтаклаб, баданига оғир тан жароҳати етказса 12 йилга озодликдан маҳрум қилиниши белгиланди.

Related Articles

Back to top button