Madaniyat

ЖАМИЯТДА ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРНИНГ ХИЗМАТИ АЛОҲИДА ЭЪТИБОРДА

Маълумки, жамиятдаги ҳар қандай ўзгариш ва янгиланишларнинг ҳуқуқий асосини яратиш, давлатчиликнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланади. Давлат бошқарувида ҳалқимизнинг бевосита иштирокини таъминлаш, очиқлик-ошкоралик сиёсатини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ташаббусларнинг  ҳаётга тақдбиқ этилиши учун албатта бу тартиб таомиллар қонунларимизда акс этиш лозим. Янги Ўзбекистонда эса аввало инсон манфаатлари сўнгра жамият ва давлат тамойили илгари сурилган.

Хусусан, Термиз туманлараро маъмурий судининг раиси Анвар Абдулакимов ва судья Акром Мухиддиновлар иштирокида Термиз касб-ҳунар мактабида Педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш” юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Ташкил этилган давра суҳбатида судьялар томонидан иштирокчиларга кейинги йилларда мамлакатимизда мажбурий меҳнатга барҳам бериш, айниқса, таълим ташкилотларининг педагог ходимларини ўз хизмат вазифалари билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш ҳолларига қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган қонун ҳужжатларини ҳамда уларни амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор каратилаётганлиги, бироқ педагог ходимларни уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга жалб этиш ҳоллари давом этаётганлиги, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига педагог ходимларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин худди шундай килмишни такроран содир этганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи норма киритилганлиги, шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида педагог ходимларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаганлик, шунингдек уларнинг касбий фаолиятига конунга хилоф равишда аралашганлик учун жавоогарлик кучайтирилганлиги, ушбу қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар келгусида таълим ташкилотининг педагог ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш билан боғлиқ ҳуқукбузарликлар учун, педагог ходимларнинг касбий фаолиятига конунга хилоф равишда аралашганлик учун жавобгарликни кучайтиришга, шунингдек уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, ушбу ўтказиладиган тарғибот тадбирлари Термиз туманлараро маъмурий суди томонидан воҳамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам манзилли равишда ўтказиш белгиланган.

Анвар Абдулакимов

Термиз туманлараро маъмурий суди раиси

Related Articles

Back to top button