Kasbim-faxrim

Фермер хўжалигининг бузилган ҳуқуқи тикланди

2020 йил 4 март куни Олтинсой туман маъмурий суди томонидан  аризачи “Тўхта Эшимов” фермер хўжалиги жавобгар Шўрчи туман ҳокимлигига нисбатан Шўрчи туман ҳокимининг 2019 йил 16 сентябрдаги Қ-5247-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси бўйича қўзғатилган иш кўриб чиқилди.

Шўрчи туман ҳокимининг 2019 йил 16 сентябрдаги Қ-5247-сонли қарори билан туман захирасида бўлган   620,0 гектар яйлов ер майдонлари  “Чори Маманов” чорвачилик йўналишидаги фермер хўжалигига узоқ муддатли ижарага берилганлиги ва жами ер майдонлари 925,0 гектарни ташкил этиши қайд этилган .

Ушбу иш муҳокама жараёнида бир-бирини инкор этувчи бир қанча ҳужжатлар ўрганилди. Мутахассислар фикри тингланди.

Маълум бўлишича, Шўрчи туман ҳокимининг 2010 йил 10 сентябрдаги 379-сонли қарори бекор қилинмасдан ва ер майдони туман захирасига олинмасдан, Шўрчи туман ҳокими ўзининг 2019 йил 16 сентябрдаги Қ-5247-сонли қарори билан “Тўхта Эшимов” фермер хўжалигига тегишли 300,0 гектар ер майдонини “Чори Маманов” чорвачиликка мўлжалланган фермер хўжалигига узоқ муддатга ижарага ажратиб берган.

Суд Шўрчи туман ҳокимининг 2019 йил 16 сентябрдаги Қ-5247-сонли қарори қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ҳамда “Тўхта Эшимов” фермер хўжалигининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжат деб баҳолади.

Аниқланган ҳолатлар ва қонун талабларидан келиб чиқиб, суд аризачи “Тўхта Эшимов” фермер хўжалигининг Шўрчи туман ҳокимининг 2019 йил 16 сентябрдаги Қ-5247-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабини қисман қаноатлантиришни, яъни “тумандаги “Чори Маманов”  чорвачилик фермер хўжалигига туман захирасидаги У.Дониёров СИУ ҳудуди “Боботоғ” яйлов ер майдонидан 620 гектар, шундан 620,0 гектар яйлов ерлар узоқ муддатга ажратиб бериш ва фермер хўжалигининг умумий ер майдони жами 925,0 гектар, шундан 925,0 гектар ер майдон яйлов ерларни ташкил этиши қайд этилганлиги” қисмидан 625,0 гектар ер майдони ажратиш қисмини ҳақиқий эмас деб топиш талабини қаноатлантиришдан рад этишни ва 300,0 гектар қисмини ҳақиқий деб топишни лозим топди.

Фермер хўжалигининг бузилган ҳуқуқи тикланди.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг қонунларида тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатланган ва бу қонун талаблари бирон шахс томонидан бузилса, тадбиркор ўз ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

Суд  ҳуқуқий муносабатлар соҳасида фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади ва адолатли қарор қабул қилади.

Қ.Туранов

Олтинсой туман маъмурий судининг раиси

Related Articles

Back to top button