ТАЙИНЛОВ: Шўрчи туманига янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Шўрчи тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Худойберганов Бахтиёр Хаитович вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига Зокиров Улуғбек Хуррамович тасдиқланди.
Улуғбек Зокиров 1974 йил 3 декабрда Сариосиё туманида туғилган. 1997 йил Термиз давлат университети, 2004 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги биология ўқитувчиси, иқтисодчи.
У.Зокиров 1997-2022 йилларда тижорат банклари, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қишлоқ қурилиш инвест, Марказий банк бошқармасида турли лавозимларда фаолият юритган.
2022 йилдан буён Республика Марказий банк департамент директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шўрчи тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.