Bu qiziq

“Пиротехника буюмлари муомаласи – жавобгарликка асос бўлади”

2009 йил 10 декабрь куни пиротехника воситаларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш соҳасида самарали давлат назоратини ўрнатиш, улар ноқонуний айланишининг олдини олиш, пиротехника воситалари намойиш қилинадиган маданий-томоша тадбирлари ва бошқа тадбирларни ўтказишда хавфсизлик чора-тадбирларини кучайтириш, шунингдек истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг309-сонли қарориқабул қилинганлиги, унга кўра: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника воситаларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш вақтинча тақиқлаш; Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари пиротехника воситаларини ноқонуний олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга барҳам бериш, айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортишгача қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш; барча пиротехника воситалари олиб қўйилиши ва кейинчалик белгиланган тартибда йўқ қилиниши кераклиги белгиланган.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, «Ўзсаноатконтехназорат» давлат инспекцияси ва Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари билан келишган ҳолда пиротехника воситаларини сақлаш ва йўқ қилиш жойларини белгилаш;

Бозорлар, савдо комплекслари ва корхоналарининг раҳбарлари ўз ҳудудларида пиротехника воситалари савдоси ва сақланиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги учун жиноий жавобгарликка тортишгача шахсан жавоб бериши тўғрисида қатъий огоҳлантириш;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва «Ўзсаноатконтехназорат» давлат инспекцияси бир ой муддатда пиротехника воситалари айланиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялашни жорий этишга доир таклифлар киритсинлар, лицензия талабгорларига ва лицензиатларга қўйиладиган аниқ лицензия талаблари ва шартларини назарда тутиш;

«Ўзстандарт» агентлиги бир ой муддатда пиротехника воситаларини ишлаб чиқиш, сертификатлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда мажбурий бўлган хавфсизликнинг умумий талабларини белгилайдиган давлат стандартини тасдиқласин, шунингдек уларни хавфлилик даражаси бўйича таснифлаш;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси ва Адлия вазирлиги бир ой муддатда пиротехника воситаларини ташиш, сақлаш ва уларни утиллаштириш қоидаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1851-моддаси “Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи” деб номланиб, ушбу моддага кўра, Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 250-моддаси “Портлаш хавфи бўлган моддалар ёки пиротехника буюмларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш” деб номланиб, унга кўра:

Портловчи, тез алангаланувчи, ўювчи моддаларни ёхуд пиротехника буюмларини сақлаш, ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш, уларни ташиш, жўнатиш қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўшақилмиш:

а) одам ўлишига;

б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —

уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолананди.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2501-моддаси “Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи” деб номланиб, унга кўра:

Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —

Базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёкиуч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш:

а) кўпмиқдорда;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

в) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

г) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса;

д) баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравариданикки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш:

а) жуда кўп миқдорда;

б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса;

в) одам ўлишигасабаббўлса, —

бешйилдансаккизйилгачаозодликданмаҳрумқилишбиланжазоланиши,

Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда­ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, ­улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш:

а) одамлар ўлимига;

б) бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, —

саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Жиноят ишлари бўйича

Бандихон туман судининг раиси

М.Абдимўминов

Related Articles

Back to top button