Madaniyat

ОДАМ САВДОСИ — АСР БАЛОСИ

Ўхшаш сурат

Ҳар бир кишининг туғилиб-ўсган шахар ва мамлакати шу кишининг Ватани дейилур. Хар ким туғилиб-ўсган жойини жондан ортик суяди. Биз туркистонликлар ўз Ватанимизни жондан ортиқ суйганимиз каби, араблар хам Арабистонларини, қумлик иссиқ чўлларини, эскимослар шимолдаги энг совуқ қор ва музликларни бошқа ерлардан зиёд севадилар. Агар суймасалар эди, хавоси яхши, яшаш шароити осон ерларга ўз ватанларини ташлаб хижрат қилур эдилар. Кексаларимиз айтганидай, Ватан мухаббати, унга садоқат яхши шароит танламайди. Унга холис хизмат қилмоқ бахтиёрликдан ўзга мукофотни бермас. Аслида, инсон учун мухими хам бахт эмасми? Бироқ, назаримизда 2-3 аср аввал айтилган бу гaп кўпчиликни “яхши шароит қаерда бўлса, ўша ерда яшаш керак” деган фикрини инкор этаётгандай. Ва айни мана шунинг учун хам бугун кимнингдир юрагида “Одам савдоси” жиноятчиси ёки “Одам савдоси” қурбони, жабрдийдаси деган тамға бор. Бу мухр юрагида “тиш оғриғи” каби азоб беради, халоватини олади. Суғуриб хам ташлай олмайди. Сабабки, унинг тили билан айтганда яхши шароит, мўмай даромад ваъда қилинган ва шу орзуларга интилган.

Энди айтинг-чи, сахро мамлакатларида бир йилда тўрт марта хосил олиб бўладими? Йўқ албатта, бу фақат бизга берилган бахт. Узоқ шимолдачи, қуёш юзингни куйдирадими? Илиқ меҳри ила жисму-жонингни эркалайдими? Бахорда эккан гулинг кузда хам гуллаб туради-ми? Йўқ, бу бахтнинг инъоми бизгагина дийдори насиб. Бир яхудий мехмон айтган эди – “Ўзбекистоннинг тупроғи зар. Агар бу тупрок менинг юртимда бўлганда эди, мен бир ховуч тупроқдан икки ховуч олмос олардим”. Она заминимизга яхши яшаш учун яхши шароит Оллохдан инъом этиб берилган. Бахт ва бахтсизликнинг киндиги бир. Ватан билан Ватангадоликнинг фарқи бор. Бугун орамизда пайдо бўлган бу иллатнинг томири нафс балоси ва таъмагирликдир.

Таъмагирлик ва нокаслик шундай ёмон феълки, булар гуё икки ёқимсиз эгизакдир. Униси бундан ёмон — буниси ундан-да ёмон, иккаласи хам ёмондан — ёмон. Буларнинг бири нокас ва бирининг иқболи паст, иккаласининг мохияти бирдир. Токи инсон қаноатга юз бурмас экан, таъманинг ортида турувчи иллатлар бўй кўрсатаверади. Қаноат – бу бир чашмадир-ки, олган билан унинг суви қуримайди, у бир хазинадирки, ундаги бойлик сочилган билан камаймайди. У бир экинзор-ки, уруғи иззат ва шавкат хосилини беради, у бир дарахтдирки, унда қарам бўлмаслик ва хурмат меваси бордир.

Инсоннинг онг ва тафаккур эркинлиги жисмоний эркинсизликка юз тутса, нафс унинг бошига қандай балолар ёғдирганини хис этади. Бу бало одам сотганга хам, сотилганга хам бирдай. Одам сотганни сотилганларнинг азоб-уқубатлари, қарғиши оёғидан михласа, қурбонларнинг қаноат ва шукроналик туйғуси, уларни унутганларни кишанлайди.

Энди ўйланг ва фикрланг, озод, обод Ватан бағридан чиқиб кетиб, адашиб қулликка рози бўлманг! Унутманг, одам савдоси – аср балоси!

Related Articles

Back to top button