Туҳмат учун 11 574 нафар шахс жавобгар бўлган
Адлия вазирлиги эслатаяпти:
— туҳмат қилганлиги учун 2018–2022 йилларда 11 574 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. Айни шу даврда ОАВ ёки интернет орқали ушбу жиноятни содир этган 28 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.
-ОАВ ва интернет тармоғи орқали ҳақорат қилиш билан жиноятини содир этганлиги учун 2020 йилда 16, 2021 йилда 31, 2022 йилда 58 нафар шахслар суд томонидан айбдор деб топилиб, тегишли жавобгарликка тортилган:
Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатганлик учун 2021-2022 йилларда 159 киши маъмурий жавобгарликка тортилган.
Адлия вазирлиги мазкур ҳолатларнинг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланганлигини яна бир бор эслатади.
Баходир Ахмедов ҳам эслатаяпти:
— Туҳмат ва ҳақорат қилгани учун шахс албатта жавобгарликка тортилиши керак. Бировнинг ҳуқуқини бузишга қонун ҳеч кимга ҳуқуқ берган эмас.
Аммо журналистнинг касбий фаолиятига тўсқинлик қилгани, унга таҳдид қилгани учун ҳали ҳеч ким жавобгарликка тортилмаган. Чунки бундай жавобгарликнинг ўзи йўқ.
Мен ҳам эслатаяпман:
— ажойиб.