Madaniyat

МИБ: 5 та оилани яраштиришга кўмаклашди

Мамлакатимизда оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича мунтазам чора-тадбирлар амалга оширилиб, бу борада давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Оиладаги нотинчлик, ажримлар сабаб фақат эр-хотин азият чекмайди. Бундай ҳолатларда ўша оила фарзандлари – эртамиз эгалари бўлган ёшлар камолоти ҳам сўроқ остида қолади. Ажримлар камайиши учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.

Айни вақтда Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти ва унинг ҳудудий бўлимларида алимент ундириш билан боғлиқ 17 350 дан ортиқ ижро ҳужжатлари мавжуд.

Мажбурий ижро бюроси ходимлари нафақат алимент қарздорликларни ундириш билан,  шунингдек, ажрашган оиларни яраштиришга ҳам кўмаклашишмоқда.

Айни жихатларни, Термиз шаҳридаги “Оила” илмий амалий тадқиқот маркази биносида вилоят прокуратураси ҳамда Бюронинг вилоят бошқармаси ташаббуси билан бўлиб ўтган тадбирда 5та оилани яраштиришга эришилгани мисолида ҳам кўриш мумкин.

Мазкур тадбирда вилоят прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси, “Оила” илмий амалий тадқиқот маркази раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, ажрашган оила вакиллари ва фарзандлари учун моддий таъминотдан бўйин товлаб қочиб юрган ота-оналарга ўзларининг ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашди.

Тадбир давомида фарзандларининг тақдирига бефарқ бўлмаган, оила муқаддаслигини тушуниб ярашишга қарор қилган оилаларга эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир қатнашчиларидан бири шундай дейди: Мен оила муқаддас даргоҳ эканлигини тушуниб етдим. Яккаю ягона қизимни тақдирини ўйламай, тирик етим қилиб қўйган эканмиз. Фарзанд учун ота-онанинг меҳри нақадар қадрли эканини кеч бўлсада англадим. Эндиликда бор меҳримни шу азиз фарзандимизга ва оилам учун сарфлайман. Албатда оилам мустаҳкам бўлишлиги учун кўмаклашган мутасаддиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Тадир давомида бўш иш ўринлари «Меҳнат ярмаркаси» ҳам ўтказилди. Унда асосий эътибор, алимент қарздорлиги мавжуд, аммо доимий иш ўрнига эга бўлмаган  фуқаролар ҳамда ички ишлар бошқармаси Пробация бўлими Термиз шаҳар гуруҳида назорат остида турган шахсларни ишга жойлаштиришга қаратилди.

Ташкил этилган, меҳнат ярмаркасида шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази, ҳудуддаги ташкилот ва корхоналарда мавжуд бўлган жами 327 та бўш иш ўринлари билан қатнашиб, 13 нафар фуқароларнинг ўзларига муносиб иш билан таминлашга ёрдамлашишди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button