Зарарли чигирткалар тухум қўйган майдонларини аниқланмоқда

Сурхондарё вилоятида ҳудудларида зарарли чигирткалар тухум қўйган майдонларини аниқлаш мақсадида кеч кузги кузатув-назорат ишлари олиб борилмоқда. Сурхондарё вилоятида Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати ҳодимлари томонидан 2026 йилда чигирткалар тарқалиши эҳтимол қилинган ҳудудларда зарарли чигирткаларни тухум қуйган ҳудудларини барвақт аниқлаш ва уларга қарши курашиш мақсадида кузги кузатув ва мониторинг ишлари олиб борилмоқда.
Маълумки, тўғриқанотли ҳашаротлар — чигирткалар ва темиричаклар қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйловлар учун энг хавфли зараркунандалардан ҳисобланади. Ўзбекистон жаҳонда чигирткалар доимий ҳужум қилиш хавфи мавжуд бўлган давлатлар қаторига киритилган. Республика ҳудудида тахминан 150 га яқин чигиртка тури тарқалган бўлиб, шулардан Сурхондарё вилояти ҳудудларида яйлов ўсимликларига ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларига ҳавф тўғдирадиган асосан 4 тури тарқалган. Вилоятда қишлоқ хўжалиги экинларига энг кўп зарар келтирувчи марокаш чигирткаси ҳисобланади. Яйловлар ва бошқа ўсимликларга жиддий зарар етказиши мумкин. Сурхондарё вилояти Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан зарарли чигирткаларга қарши профилактика ва кураш чора-тадбирлари ўз вақтида амалга оширилиб махсус https://locust.uz/ платформасига киритилиб борилмоқда. 2025 йилда вилоятда зарарли чигирткаларга қарши 92 160 минг гектар майдонда кимёвий кураш ишлари олиб борилди ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳамда яйловларда уларнинг тарқалиши олди олинди.
Ҳозирда мутахассислар 2026 йилда зарарли чигирткалар тарқалиши мумкин бўлган ҳудудларда кузги кузатув ишларини олиб бормоқда. Чигирткаларнинг тухум қўйган майдонларини аниқлаш келаси йилда қишлоқ хўжалиги экинлари ва қир-адирлар, яйловларда кенг тарқалишининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.
Айни дамда https://locust.uz/cabinet/map Термиз, Бойсун, Шерабод, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шурчи, Олтинсой, Денов, Узун ва Сариосиё туманлари ҳамда чегарадош ҳудудларда жами 96 400 гектар майдонда кузги кузатув ишлари амалга ошириш белгиланган. Ҳозирги кунда юқоридаги туманларда 55 255 гектар майдонда кузтув ишлари олиб борилган. Кузатув ишлари жараёнида 1 метр квадрат майдонда ўртача 1-14 тагача кўзачалар борлиги аниқланмоқда. Мутахассислар томонидан кузатув-назорат ишлари давом эттирилмоқда.
Даврон Тангиров, Сурхондарё вилояти Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати раҳбари
Ҳумоюн Қурбонов, Сурхондарё вилояти Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати мутахассиси





