Madaniyat

АЁЛЛАР ДАФТАРИ – ИМКОНИЯТЛАР КЎЛАМИ

Болалигида олийгоҳда ўқиш истагида бўлгану, аммо ўқиш учун имконияти бўлмаган Маҳлиё Холматова тикувчиликни ўрганишга аҳд қилди. Йиллар давомида тикувчилик борасида билим-кўникмаган эга бўлган М. Холматованинг оилавий шароити тўғри келганлиги сабабли “Элбаён” маҳалласининг фаоллари томонидан “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган.

Маҳлиё Холматова сингари тикувчиликни билган, аммо тикув машинасини олишга имконияти етарли бўлмаган “Аёллар дафтари”га киритилган 75 нафар хотин-қизларга ўзини ўзи банд қилиши учун замонавий тикув машинаси берилмоқда.

Албатта, юртимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор кишини қувонтиради. Ўзини ўзи банд қилиш ниятида бўлган хотин-қизларга кўрсатилган эътибор ва берилган замонавий тикув машинаси уларни ғайратига ғайрат қўшиб, бундан кейин шижоат билан меҳнат қилишга ундайди.

Related Articles

Check Also
Close
Back to top button