Kasbim-faxrim

БАХТИЁР ХУДОЙБЕРГАНОВ: Мақсадимиз мурожаатни назоратдан чиқариш эмас, ҳал этиш

Туман ҳокими Бахтиёр Худойберганов иштирокидаги очиқ мулоқот аҳoли мурожаатларини ўрганиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва мурожаатларнинг ижобий ҳал этиш масаласига бағишланди.

Жорий йилнинг 11 ойи давомида туман ҳокимлигига жисмоний ва юридик шахслар томонидан турли масалаларда 1816 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу муроҳаатларнинг 1027 таси ижобий ҳал этилган бўлса, 676 та мурожаат муаллифларига тушунтириш бериш орқали ҳал этилган. Мурожаатларнинг 9 таси тегишлилиги бўйича йўналтирилган, 7 та мурожаат рад этилган, йўлланган мурожаатларнинг 6 таси аноним мурожаат бўлиб, кўрилмасдан қолдирилган. Айни вақтда 91 та мурожаат тегишлилиги бўйича ўрганилмоқда.

– Аслида одамлар бекордан бекор мурожаат қилмайди. Қачонки, аҳволи оғирлашса ёки муаммосини ўзи бартараф этишга қийналсагина ҳокимлик ва бошқа идоралар эшигини қоқади, – деди туман ҳокими Бахтиёр Худойберганов. –Лекин айрим раҳбарлар буни унутган кўринади. Раҳбарлар шуни унутмаслиги керак, мурожаатларни қўл учида ўрганиб, шунчаки назоратдан чиқариш эмас, ижобий ҳал қилиш асосий талаб ҳисобланади. Маҳалла фаоллари астойдил ишласа, кунда кунора аҳоли хонадонига бориб, улар билан суҳбатлашса фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммо ва ўйлантираётган таклифларини айтишади. Уларнинг мурожаат ва таклифларини ҳокимиятга, ташкилот ва корхоналарга маҳалла фаоллари ўз вақтида етказса, фуқароларнинг овора бўлиб ташкилотма ташкилот юришига ҳам хожат қолмайди.

Албатта, ҳар бир тизим ходимлари ўз вақтида масъулият ва виждонан ишласа ҳар бир мурожаат ўз вақтида ечим топади. Зеро, мурожаатлар ортида инсон тақдири борлигини унутмаслик даркор

Related Articles

Back to top button