Bu qiziq

Туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар диққатига!

Президентимиз раҳбарлигида 2022 йил 19 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши баёнининг 2 –иловасига мувофиқ “Ҳар бир оила –тадбиркор” давлат дастури доирасида тижорат банклари оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари, экоуй ва автокемпинглар мажмуалари, контейнерли шаҳарча, чодирли лагерларни ташкил этиш ва таъмирлаш учун Сурхондарё вилоятида 2022 йил қуйидаги миқдорда кредит маблағлари ажратади:

-135 та меҳмон уйларини ташкил этиш учун уларнинг ҳар бирига 50 млн. сўмгача;
-1 та автокемпинг учун камида 5 та мобил уйлари бўлиш шарти билан 3 млрд. сумгача;
-11 та хостель ташкил этиш учун хар бир жой ўрни учун 50 млн. сўм, жами 1 млрд. сўмгача;
-4 та чодирли лагерлар (кепинглар) мажмуаси барпо этиш учун камида 10 та чодири бўлиши шарти билан 50 млн. сўмгача;
-4 та контейнерли шаҳарча ташкил этиш учун камида 5 та контейнердан иборат бўлиши шарти билан 450 млн. сўмгача;
-5 та ўтов лагерларини ташкил этиш учун камида 10 та ўтов бўлиши, мустақил электр, сув таъминоти ва қулай замонавий санитария-гигиена шахобчаси бўлиши шарти билан 250 млн. сўмгача;
-8 та экоуй мажмуасини барпо этиш учун камида 10 та уй шарти билан 200 млн. сўмагача кредит маблағлари ажратилади.

Ушбу объектларни экологик тоза қайта тикланувчи энергия манбалари билан таъминлаш жумладан, қуёш, шамол ва мини гидро станцияларни ўрнатиш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ҳаражатлар сметасига асосан қўшимча маблағ ажратиш назарда тутилган.

Бизнесингизни ривожлантириш учун имкониятдан фойдаланинг!

Мурожаат учун манзил: Термиз шаҳри, Баркамол авлод кўчаси. Матбуот уйи биноси. Вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси.
Телефон: 76-223-35-21.

Related Articles

Back to top button