Madaniyat

Термиз туманлараро маъмурий суди раиси А.Абдулакимов томонидан Термиз юридик техникумида 2022 йил 16 июнь кунги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-779-сонли қонуни мазмун моҳияти юзасидан учрашув ташкил этилди

Учрашувда талабаларга референдум ўтказувчи округ ва участкаси комиссиясини тузилиши муддати ва тартиби, комиссия аъзоси бўлиши ман қилинган шахслар, агар участка комиссияси аъзоларининг ярмидан кўпини бир ташкилотда ишлайдиган шахслар ташкил этадиган бўлса, улар ушбу комиссия таркибига тавсия этилиши мумкин эмаслиги ҳақидаги қонун талаблари юзасидан тушунчалар берилди.

Шунингдек, фуқаролар, шунингдек кузатувчиларнинг референдум ўтказувчи комиссияларнинг ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари устидан шикоят бериш муддати ва ушбу шикоятларнинг маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилишига доир янгиликлар билан таништирди.

Қонунчиликдаги муҳим янгилик сифатида чет давлатларда турган фуқароларга ҳам Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган референдум ўтказувчи участка комиссиялари орқали референдумда иштирок этиш ҳуқуқи берилганлигини талабалар эътиборига етказилди.

Бундан ташқари, референдум якунлари бўйича қабул қилинган қарорнинг эълон қилиниши тартиби ва муддати, қарор эълон қилинадиган расмий веб-сайт ҳақида тушунча берилди.

Шунингдек, мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида ҳам талабларга тушунчалар берилганлиги уларда ушбу қонун юзасидан билим ва кўникмага эга бўлишларига замин яратди.

Термиз туманлараро маъмурий судининг раиси                                  

А.Абдулакимов

Related Articles

Back to top button