Madaniyat

26 июнь – “Халқаро наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни”

1987 йилда БМТ Бош ассамблеяси ҳар йили 26 июнни “Халқаро наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни” сифатида нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Маълумотларга кўра, дунё бўйлаб 300 миллионга яқин одам кокаин, наша, галлюциногенлар, опиатлар ва тинчлантирувчи гипнозлар каби ноқонуний моддаларни истеъмол қилади.

15 ёшдан 64 ёшгача бўлганлар орасида қайд этиладиган ўлимларнинг 1,3 фоизи гиёҳвандлик оқибатида юз беради. Бир йилда 211 мингта ўлим айнан гиёҳвандлик оқибатида келиб чиқади.

Гиёҳвандлик оқибатида 1,6 миллион киши ОИТСга мубтало бўлади. 7,2 миллион киши эса гепатит C вирусини юқтириб олади. 1,2 миллион киши гепатит Б вирусига чалинади.

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button