АШУРО КУНИНИНГ ФАЗИЛАТИ
Аллохга шукрки, мана хижрий сана билан 1444 сана хам кириб келди Бу йил ҳам халкимизга баркотли бўлсин.
Мусулмонлар тақвимининг биринчи ойи бўлмиш Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло ҳурматли қилган муқаддас тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, Ашуро куни алоҳида фазилатга эгадир. Бу куннинг фазилатини машҳурлигидан халқимиз Муҳаррам ойини Ашир ойи, деб номлайди. Муҳаррам ойи Рамазон ойидан кейин турадиган энг ҳурматли ойдир. Бу ой ҳижрий сананинг бошланиш ойидир. Динимизда бу ой уруш ҳаром қилинган ойлардан бири ҳисобланади. Ашуро куни эса муҳаррам ойининг ўнинчи кунидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда рўза тутишга тарғиб қилганлар.
Муҳаррам ойининг ўнинчи кунини Ашуро деб номланиши Ислом дини билан боғлик эканлиги ҳақида аллома Қози Иёз раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Машориқул анвор” асарларида баён қилиб, жоҳилият кишиларининг тилида “фоъуло” вазни ишлатилмаган, дейдилар.Инсоният тарихида Ашуро кунида бир қанча муҳим воқеалар содир бўлганлиги ҳақида манбаларда баён қилинган. Жумладан, ватандошимиз Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Танбиҳул ғофилийн”номли китобларида Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб айтадилар:
“Ашуро куни — Одам а.с.нинг тавбалари қабул қилинган, Нуҳ а.с. кемадан тушган ва бунинг шукронасига рўза тутган, Фиръавн ғарқ этилиб, Бани Исроилга денгиз ёрилган ва шунинг учун улар рўза тутишган кундир. Агар сен ҳам ўша куни рўза тута олсанг, тутгин”.
Ашуро куни нафл рўза тутишлик суннат амал ҳисобланиб, Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бу ҳақда шундай дейилади: яъни: Абдуллоҳ ибн Аббос р.а.дан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ с.а.в. «Мадинаи Мунавварага келганларида у ердаги яҳудийларни Ашуро куни рўза тутаётганларини кўрдилар ва: “Сизлар рўза тутаётган бу кун қандай кун?” – деб сўрадилар. Улар: Бу — улуғ кун. Бу кунда Аллоҳ таоло Мусо а.в. ва унинг қавмига нажот бериб, Фиръавн ва унинг қавмини ғарқ этгандир. Шунинг учун Мусо а.с. бу куннинг шукронасига рўза тутганлар. Шу сабабли биз ҳам рўза тутмоқдамиз, деб жавоб бердилар. Шунда Расулуллоҳ с.а.в.: “Сизлардан кўра Биз Мусо а.в.га ҳақлироқмиз, дедилар ва шу куни рўза тутдилар, бошқаларни ҳам рўза тутишга буюрдилар.
Мазкур ҳадисдан қуйидагича хулоса қилиш мумкинки, қайси бир киши бирор улуғ неъматга мушарраф бўлса, унинг шукронасига ҳеч бўлмаса бир кун нафл рўза тутмоғи мақсадга мувофиқдир. Дарҳақиқат, инсон ўз аҳли оиласига ҳар қанча кенгчилик қилиб берса ярашади. Айниқса, фазилатли айёмлар ва шодиёна кунлари бунга алоҳида эътибор қаратилиши мақсадга мувофиқ. Зеро, ҳадиси шарифда марҳамат қилинган:
Бундан ташқари Ашуро кунининг фазилати борасида қуйидаги ривоят ҳам мавжудки:
яъни: Иброҳим ибн Муҳаммад ибн ал-Мунташирдан, у киши отасидан ривоят қилиб айтадики: «Бизга келган хабарга кўра, ким Ашуро куни оила аҳлига кенгчилик қилиб берса, Аллоҳ таоло унга йил давомида кенгчилик қилиб қўяди.»
Суфён ибн Уяйна айтадилар: Биз бу хабарни олтмиш йилдан бери тажриба қиламиз ва унинг тўғрилигини топганмиз. Манна шундай еканки кимки Ашуро кунида узини ахли оиласига бозорлик килиб дастурхонни тулдириб уз фарзандларига кенгчилик килиб берса Аллох-таоло уша инсонни оиласига йил давомида оиласини кенг килиб куяр екан.
яъни: Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар:
“Аллоҳ йўлида қилган бир динор инфоқинг, қул озод этиш учун қилган бир динор инфоқинг, мискинга қилган бир динор садақанг ва аҳлинга қилган бир динор нафақанг, буларнинг ичида савоби энг улуғи аҳлингга қилган нафақангдир”. (Муслим ривояти).
Ҳа, азизлар, Аллоҳ таолонинг раҳмати кенгдир. Бир кунлик рўза билан бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлиши Аллоҳ таолонинг бандаларига фазли-раҳматидир. Бандалар бундай улкан савобни осонлик билан қўлга киритиш мумкинлигига шубҳа билан қарамасликлари керак. Аксинча, муҳаррам ойи, айниқса, Ашуро кунида имкон қадар кўпроқ ибодат қилиб, фойдаланиб олишлари лозим бўлади.
Аллоҳ таоло кириб келган хижрий 1444 йилни аввало баракотли килиб ушбу фазилатли кунларда қиладиган барча эзгу амалларимизни даргоҳида қабул айлаб, Ўзининг ҳузуридан улкан ажру савоблар ато этсин.
Асрорхон Хабибуллаев, Сурхондарё вилоят мусулмонлар идораси Шўрчи туман бош имом-хатиби