Bu qiziq

Бир миллиардга яқин солиқ қарзрдорлиги ундирилди

Солиқлар мамлакат иқтисодиётининг жадал ривожланишини таъминлайдиган манбалардан  бири ҳисобланади.

Муддатида тўланмаган ёки солиқ суммасининг тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун қонунчиликда белгиланган тартибда устама жарима яъни (пеня) ҳисобланиши, қарздорлик эса мажбурий тартибида ундирилиши белгилаб қўйилган.

Бироқ, айрим жисмоний ва юридик шахслар томонидан белгиланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларини ўз вақтида тўламаслик ҳолатлари учраб турибди.

Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг
24.02.2021 йилдаги қарздор “INDENIM KLASTER” МЧЖ ҳисобидан ундирувчи Вилоят ДСБ фойдасига 916 миллион 732 минг 526 сўм солиқ қарздорлиги ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Термиз туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг
тегишли моддаларига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, жамиятга қарздорликни бартараф этиш учун ихтиёрий 15 кунмуддат белгиланиб, огоҳлантирилган бўлсада қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли, Бюронинг Термиз туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг банкдаги барча ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномаси қўйилиб, чиқим қисмига банд солинди ва тасарруф қилиш ҳуқуқи вақтинчалик чекланди.

Шундан сўнг, қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамидан инкассо талабномаси орқали ихтиёрий муддатда тўламаганлиги сабабли қўлланилган 2 фоиз ижро йиғими билан  жами 935 миллион 67 минг 176 сўм ундирилиб,  вилоят Давлат солиқ бошқармасига қарздорлик ундириб берилди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button