Таъзия
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Хуррам Пардаев жорий йилнинг 2 июн куни 98 ёшда оламдан ўтди.
Хуррам Пардаев ибратли умр кечирди. Ватанимиз тинчлиги ва осойишталиги учун астойдил ҳаракат қилди. Хуррам Пардаев ҳарбий хизматни ўтаб қайтгандан сўнг ўша даврнинг машаққатли ва қийин синовларида ўз фаолиятини юритиб, қийинчилик ўтиш даврини бошидан ўтказиб меҳнат фаолиятини колхозда бригадир, табелчи, ишчи хизматчи бўлиб фаолият юритган. Хуррам Пардаев меҳнат фаолияти вақтида бир неча медаллар, эсдалик нишонлари ва кўплаб рағбатлар соҳиби бўлган.
Хуррам Пардаев ватанпарвар, жонкуяр ва самимий инсон сифатида юртдошларимизнинг қалбида мангу яшайди.
Шўрчи туман ҳокимлиги, мудофаа ишлари бўлими Хуррам Пардаевнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор қилади.
Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати