Hodisalar

Термиз шаҳрида биологик фаол қўшимча маҳсулотларнинг нусхасини ишлаб чиқариб сотаётган яширин цех аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.М. ўзининг яшаш хонадонида яширин цех ташкил этиб, харидор Ж.га 86 дона (кейинчалик 14 донасини етказиб бериш шарти билан) “Al Hadaya” (150 минг сўмдан) ва 100 дона “Андрогард” (250 минг сўмдан) номли маҳсулотларнинг нусхаларини фирибгарлик йўли билан 40 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг “Каттабоғ” МФЙ ҳудудидаги хонадони кўздан кечирилганда, ушбу хонадондан 152 турдаги ҳар хил ёғ маҳсулотлари, бўш идишлар, ҳар хил ёрлиқларни (этикетка) ишлаб чиқаришда фойдаланилган ноутбук ва рангли принтер ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 168-моддаси (фирибгарлик), 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Related Articles

Back to top button