O`zbekiston

Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасига бошлиқ тайинланди

Хўжамқулов Азамат Абдулазизович вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. У мазкур лавозимда фаолият юритиб келган Муродов Муҳиддин Назарович ўрнида иш бошлади.

А.Хўжамқулов 1970 йилда Шеробод туманида туғилган. 1993 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, 2000 йилда Термиз давлат университети, 2004 йилда ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Филолог, молия-иқтисодчи ва ташқи иқтисодий алоқалар мутахассисликларига эга.

Меҳнат фаолияти давомида Шеробод, Денов туманлари ҳокимининг ўринбосари, Музработ тумани ҳокими, вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи, “Ўзпахтасаноатхолдинг” компаниясида бошқарма бошлиғи ўринбосари, қишлоқ ва сув хўжалик вазирлигида молиячи, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи, Шеробод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Related Articles

Back to top button