Kasbim-faxrim

Сайёр қабулда мурожаатларга ечим топилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, фуқароларнинг муаммоларини бевосита жойида аниқлаш ва бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилган. Айни жиҳатларни Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан жойларда ўтказилган сайёр қабуллар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Вилоят халқ қабулхонаси ва Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси томонидан тасдиқланган сайёр қабуллар режа графигига асосан вилоятимизнинг Олтинсой ва Шўрчи туманларида навбатдаги сайёр қабуллар ўтказилди.

Мазкур сайёр қабуллар давомида жами 23 та Жисмоний ва юридик шахсларнинг  мурожаатлари тингланиб,  шундан 9 таси масъуллар томонидан шу куннинг ўзида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар ҳам назоратга олиниб, уларни тегишлилиги бўйича ўрганиб чиқиб, тез фурсатларда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, Шўрчи туманида фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент пулларини ўз вақтида ололмаётган оналарнинг мурожаати жиноят ишлари бўйича судида кўриб чиқилиб, алимент пулларини тўламаслигини айтган 4 нафар оталарга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Эътиборли томони шундаки, мазкур сайёр қабулларда оилалар ажримини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди. Ва алимент ундириш масаласида мурожаат этган оилалардан 2 таси олиб борилган тушинитириш ишларидан сўнг, ярашиш истагини билдиришди.

Мазкур сайёр қабул давомида кўриб чиқилган аҳоли  мурожаатларининг асосий қисмини алимент қарздорлигини ундириш бўйича қилинган мурожаатлар ташкил этди. Эндиликда соҳада алимент олувчилар учун қулайликлар ҳам яратилмоқда.

Ҳусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Мажбурий ижро бюросига бир қатор муҳим вазифалар юклатилган.

Шунингдек, мазкур фармон билан 2021 йил 1 мартдан бошлаб алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисоб варағи билан интеграция қилинади.

Албатта, бу каби сайёр қабуллар фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш имконини бераётганлиги билан янада аҳамиятли бўлмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button