O`zbekiston

НАВОИЙ ВИЛОЯТИГА ЯНГИ РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ

Бугун, 8 ноябрь куни Навоий вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбай Раматов, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоят, шаҳар ва туманлар секторлар раҳбарлари, халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутатлари, Сенат аъзолари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов Президент фармонлари билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди.

Вилоят ҳокими К.Турсунов соғлиги даволаниш талаб этилганлиги сабабли, ўз аризасига мувофиқ вазифасидан озод этилди.

Айни пайтга қадар Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган Нормат Турсунов Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Навоий вилоят ҳокимлиги
ахборот хизмати.

Related Articles

Back to top button