Madaniyat

Хасиев Ўзбекистонда чиқинди муаммосини ҳал қилиш шартини айтди

Атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг янги тизимини яратиш учун реал қадамлар керак, деди «Ока» минтақалараро экологик ҳаракати раиси Алан Хасиев.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев яқинда экологик муаммоларга бағишланган йиғилишда, республикада чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш тизимидаги кўплаб муаммоларга тўхталиб, уларни ҳал қилиш йўлларини белгилаб берди. Давлат раҳбари йил охирига қадар аҳолини санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олинишини 66 фоиздан 90 фоизга етказиш, шу жумладан хусусий бизнесни жалб қилиш орқали, шунингдек, санитария талабларига жавоб бермайдиган 51 та полигонда муаммоларни ҳал этиш, қурилиш чиқиндилари учун 26 та полигон ва уларни қайта ишловчи кластерлар ташкил этиш тўғрисида кўрсатма берди.

Бундан ташқари, ҳар бир ҳудуд ҳаво ифлосланишини тезкор таҳлил қилиш учун кўчма лабораториялар билан таъминланади, атроф-муҳит учун катта ва ўрта хавфи бор 240 та йирик саноат корхоналари учун замонавий тозалаш иншоотларини ўрнатиш ва модернизация қилиш дастури ишлаб чиқилади.

«Ока» минтақалараро экологик ҳаракатининг раиси Алан Хасиев таъкидлашича, Ўзбекистон раҳбарияти экологик муаммолар ва чиқиндиларни бошқариш масалаларига қаратаётган эътиборини фақатгина олқишлаш керак.

«Ўзбекистон учун, бошқа собиқ совет республикалари сингари, бу мавзу жуда долзарбдир. Деярли 30 йил мобайнида муаммолар тўпланди, уларнинг аксарияти ҳалигача ҳал қилинмади. «Ҳолва сўзини қанчалик кўп гапирманг, оғзингиз ширинроқ бўлиб қолмайди». Атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг янги тизимини яратиш учун реал қадамлар керак, — деди Хасиев. – Санитар тозаловни 100 фоизгача етказиш — ҳал қилса бўладиган масаладир. Бунга ирода, фуқаролик жамиятининг бирлашиши, барча даражадаги ҳокимиятлар ва бизнесни бирлашиши керак. Бу бир марталик иш эмас — у тизимли ёндашувни талаб қилади ва у йиллар давомида ишлашга мўлжалланган бўлиши керак.»

Related Articles

Back to top button