Jahon

ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ГРУЗИЯДА БЎЛИБ ЎТАЁТГАН САЙЛОВЛАРДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

Бугун 2 октябрь куни Грузияда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Грузия Марказий сайлов комиссияси таклифига биноан, Марказий сайлов комиссияси котиби, котибият раҳбари Х.Маматов, шунингдек МСК Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази директори ўринбосари К.Арсланова ЕХҲТ ДИИҲБ кузатув миссияси таркибида  сайловларни мониторинг қилади.

Грузияда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига сайловларда 3 миллион 497 345 сайловчи рўйхатдан ўтган.

Аралаш тизим асосида ўтказиладиган сайловларда фуқаролар мэрларни ва маҳаллий маслаҳат органлари – сакребуло депутатларини сайлайди.  Мамлакатда  бу йил биринчи марта овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган сайловчилар сони 39135 нафарни ташкил қилмоқда.

Сайловлар натижасида 64 сакребулода 64 мэр ва 2044 депутат ўз лавозимларини эгаллайди.

Related Articles

Back to top button