Bu qiziq

ЙТҲ тўғрисида хабарнома расмийлаштирган ҳайдовчилар маъмурий жавобгарликка тортилмайди

Хабарнома ЙТҲда иштирок этган ҳайдовчилар томонидан ички ишлар органи ходимларининг иштирокисиз тузилади.
 Президент Шавкат Мирзиёев 25 август куни «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.
Қонун билан «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонунга қўшимчалар киритилган. Унга мувофиқ, йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш асослари белгиланган.
Хабарнома ЙТҲда иштирок этган ҳайдовчилар томонидан ички ишлар органи ходимларининг иштирокисиз тузилади.
Қонун билан ҳайдовчилар томонидан хабарномани расмийлаштириш маъмурий жавобгарликка тортилишни истисно этувчи ҳолат этиб белгиланди.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келган ҳолларда ЙТҲда иштирок этган ҳайдовчилар томонидан ЙТҲ тўғрисида хабарнома тузилган тақдирда ҳайдовчи жавобгарликка тортилмаслиги белгиланди.

Related Articles

Back to top button