Kasbim-faxrim

Депутатга мурожаат

Сурхондарё вилоятининг Қизиқриқ туманидан бир гуруҳ фермерлар мурожаат қилишмоқда.

Уларнинг билдиришича, туманда ёппасига 500дан ортиқ фермер хўжаликлари тугатилиб, ер майдонлари мажбурий равишда кластерга бириктириб берилмоқда экан.

Фермер хўжаликлари орасида 2017-2020 йиллар давомида шартномавий режаларини тўлиқ бажариб, мелиорация тадбирларини ўз вақтида амалга ошираётганлари ҳам ерни топшириш ҳақида мажбурий аризалари ёздириб олинаётганлиги айтилмоқда.

Фермерлар орасида катта мақсадлар билан кредит ҳисобига иссиқхона қурган, техника ва бошқа воситалар ҳарид қилиб олганлари бор.

Хуллас бизларга келаётган мурожаатлар Сурхондарё вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш масаласида ҳавотирлар пайдо қилмоқда.

Ҳудуд ва соҳа масъулларидан мазкур масалалар бўйича қонуний иш кўриб, асосли изоҳ беришларини сўраймиз.

Фермерларнинг мурожаатларидаги масалалардан келиб чиқиб, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни сўраб Бош прокуратурага сўров хати киритдик.

Умид қиламизки, вазият аниқлаштирилиб, қонун устуворлиги таъминланади ва фермерларга нисбатан адолатли қарор қабул қилинади.

Related Articles

Back to top button