Hodisalar

Қидирувдаги қарздор ота Тошкент шахридан топилди

Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг 2017 йил 23 августд кунидаги суд буйруғига асосан қарздор Фахриддин Тожибоевдан икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Музработ туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Қарздор ота Ф.Тожибоев алимент пулларини тўлашдан бош тортиб номалум тарафларга кетиб қолганлиги сабабли унга нисбатан жорий йилнинг феврал ойида қидирув эълон қилинган эди.

Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор қидирувлар натижасида қарздор ота Тошкент шахридаэканлиги аниқланиб, ижро ҳаракатларини давом эттириш  учун Бюронинг туман бўлимига олиб келинди.

Шундан сўнг, 2 йил давомида алимент тўлашдан бош тортиб келган отанинг иши жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судида атрофлича кўриб чиқилди.

Бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида Ф.Тожибоев икки нафар фарзандаларининг моддий таъминоти учун жами 19 миллион 562 сўм алимент пулларини тўлашдан бош тортганлиги аниқланиб, суд қарори билан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайнланди.

Улуғбек Хайдаров,

МИБ Сурхондарё вилояти бошқармаси инспектори

Related Articles

Back to top button