Кредит қарздорлиги учун савдо дўкони сотувга чиқарилди
Мамлакатимизда ахолини ижтимоий-иқтисодий қўллаб қувватлаш, тадбиркорлик субъектларини яратиш ва ривожлантириш мақсадлари учун банклар томонидан имтиёзли кредит маблағлари тақдим этиб келинмоқда. Албатда, олинган кредит маблағларини ўз вақтида қайтариш икки томонлама тузилган шартноманинг асосий шартларидан биридир.
Бандихон туманида фаолият юритиб келаётган «Зикрилло Юнусович» оилавий корхонаси фаолият турини кенгайтириш мақсадида АТ “Халқ банк” Қизириқ филиали билан кредит шартномаси расмийлаштириб, олинган кредит маблағларини мақсадли фойдаланмасдан кредитни қайтаришдан бош тортади.
Мазкур низоли иш фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судида атрофлича кўриб чиқилиб, қарздор «Зикрилло Юнусович» оилавий корхонасидан АТ “Халқ банк” Қизириқ филиали фойдасига жами 1 миллиард 814 миллион 333 минг сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланади.
Ушбу суднинг ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси Бандихон туман бўлими иш юритувига 13.07.2021 йилда қабул қилиниб, қарздор тараф тегишли тартибда огоҳлантирилади.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор «Зикрилло Юнусович» оилавий корхонасига тегишли бўлган иккита “МАZ” ва битта “MAN” русумли замонавий юк автомашиналари Самарқанд вилоятида хатловга олиниб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига ёпилди.
Ҳозирда қарздорга тегишли бўлган юк автомашиналари «E-IJRO AUKSION» ягона электрон онлайн-аукцион орқали сотувга чиқариш ва реализация қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Имомиддин Исломов, Мажбурий ижро бюроси Бандихон туман бўлими давлат ижрочиси