Kasbim-faxrim

ГАЗНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШДА ХАВФСИЗЛИК ЧОРАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИНАДИ

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиалининг Қумқўрғон туманида жойлашган газ тўлдириш станцияси томонидан аҳолига мунтазам ва узлуксиз суюлтирилган газни етказиб бериш борасида қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.

“Қумқўрғон” газ тўлдириш станцияси вилоятнинг Қумқўрғон туманидаги 41 771 та, Шўрчи туманидаги 36 491 та жами 78 262 та аҳоли хонадонларини суюлтирилган газ билан таъминлайди.

Жорий йилнинг 1-чораги давомида “Қумқўрғон” газ тўлдириш станцияси томонидан вилоятнинг Қумқўрғон, Шўрчи ва Отинсой туманларида истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларига 2494.8 тонна суюлтирилган газ хажмлари етказиб берилди. Шунингдек, 2021 йил май ойи учун 967.4 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда ойнинг ўтган 17 куни давомида 481.8 тонна ёки 24 090 дона суюлтирилган газ баллонлари ўз эгаларига етказиб берилди ва даврий режа 95 фоизга бажарилди.

Мамлакатимиздаги эпидемиологик вазиятнинг қайта кескинлашуви ҳолатларини инобатга олиб “Қумқўрғон” газ тўлдириш станциясида меҳнат қилаётган барча ишчи-ходимлар хавфсизлик ва карантин қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда фаолият кўрсатмоқдалар. Ходимлар тўлалигича ҳимоя воситалари билан таъминланиб, шахсий гигиена чоралари кучайтирилди.

Ҳар куни эрталаб барча ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Станция ҳудуди, бино-иншоотлари ва ходимларнинг иш жойларида кенг кўламли дезинфекциялаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, суюлтирилган газ баллонларини ташувчи махсус автоуловлар ҳамда аҳолига етказиб берилаётган газ баллонларининг ҳар бири дезинфекция қилинмоқда.

Ходимлар ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишда лозим бўлган йўриқномалар ҳақида кундалик тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, ходимлар ва истеъмолчилар хавфсизлиги учун барча чоралар кўрилган ва истеъмолчиларга газ баллонларини етказиб бериш тасдиқланган режа-жадвал асосида, тўлиқ ҳажмда амалга оширилмоқда.

Карантин даврида “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиалининг “Қумқўрғон” газ тўлдириш станцияси томонидан истеъмолчиларга суюлтирилган газни белгиланган меъёр ҳамда талаблар асосида, ўз вақтида етказиб бериш бўйича барча зарурий чоралар кўрилган ва ҳеч бир оила ёқилғисиз қолмайди.

 “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали  матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button