Hodisalar
Термиз шаҳрида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот
2021 йил 17 май куни соат 10:00да Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар С.Термизий кўчасида жойлашган 6-умумтаълим мактабида ёнғин содир бўлган.
Ҳодиса жойига Термиз шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 6 та ёнғин-қутқарув гуруҳлари соат 10:05да етиб боришиб, соат 10:15да ёнғин қуршаб олинган ва соат 10:40да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида бино 2-қаватининг тахминан 120 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Ёнғин оқибатида тан жарохат олганлар йўқ.