Сурхондарё вилоятига кириш белгиси — бадиий безакли стела бунёд этилди
Сурхондарё вилояти ҳамда Бойсун тумани ҳокимликлари томонидан воҳамиз аҳолиси учун яна бир ажойиб бунёдкорлик намунаси фойдаланишга топширилди.
М-39 “Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз” халқаро автомобиль йўлининг 1321-километрида («Шифобулоқ» маҳалласи ҳудудида) “Surxondaryo viloyati” деган ёзувли, вилоятга кириш қисмини кўрсатувчи бадиий безакли стела бунёд этилди. Бу ишлар учун 1 млрд. 380 млн. сўм миқдорида маблағ сарфланди.
Кўркам дизайнга эга бўлган стела атрофида чиройли манзара бунёд этиш мақсадида катта ҳажмли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Кўплаб хизмат кўрсатиш ва савдо нуқталарини барпо этиш кўзда тутилган. Бундан мақсад, Сурхондарё вилоятига кириб келаётган ҳар бир инсонга яхши таассурот ва хуш кайфият улашишдир.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати