O`zbekiston

Экологик таълимни ривожлантириш

Ўзбекистон экологик партияси  ташкил этилгач, мамлакатимизда атроф-муҳитни асраб-авайлаш, экологик муаммоларни бартараф этиш ва бу жараёнга айниқса, жамоатчилик эътиборини қаратиш имкони янада ошди. Айтиш керакки, экологик партия томонидан жамоатчилик диққат-эътиборини тортадиган қатор масалалар кун тартибига қўйилмоқда. Табиатни асраш сувни тежаш масаласи – ана шундай муаммолардан биридир.

Экологик таълимни ривожлантириш инсоният тарихида энг йирик экологик  режалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиевнинг таъкидлаганидек, бутун инсоният  катта экологик хавфга дуч келди. Буни сезмаслик, қўл қовуштириб ўтириш ўз-ўзини ўлимга маҳкум этиш билан баробардир

Экологик хавфсизлик муаммоси аллақачонлар миллий ва минтақавий доирадан чиқиб, бутун инсониятнинг умумий муаммосига айланган. Табиат ва инсон ўзаро муайян қонуниятлар асосида муносабатда бўлади. Бу қонуниятларни бузиш ўнглаб бўлмас экологик фалокатларга олиб келади.

Оммавий ахборот воситаларида, кўплаб олим ва мутахассисларнинг илмий монографияларида экологик таълимни ривожлантириш тадқиқот натижалари етарлича таҳлил қилиб берилган.
Экологиянинг бузилиш муаммосини ҳал қилиш бўйича қатор дастурлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2021 йилни «Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустахкамлаш йили» деб эълон килиниши муносабати билан Республикамиз бўйлаб кўп тармоқли болалар тиббий марказларини замонавий тиббий ускуналар, ташхис аппаратлари билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилди. Пандемияга қарши курашиш дастурини амалга оширишга доир лойиҳа эса мазкур хасталикка чалиниш эҳтимоли бор бўлган одамларни ташхис йўли билан аниқлаб, даволашни йўлга қўйишни кўзда тутади.

Бундан ташқари, Республикамизнинг барча ҳудудларида юқумли хас­таликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш режалаштирилган.Ўзбекистон Республикасида чақалоқларнинг соғ­лом туғилиши, нормал ўсиши, ривожланиш босқичини назорат қилиш мақсадида замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган Она ва бола скрининг марказининг дастури аҳоли генофондини асрашга хизмат қилади.

Шунинг­дек, келгусида турли касалликларнинг олдини олишга мўлжалланган махсус дастур ишлаб чиқилиб аҳолини ёппасига эмлаши шларини профилактик амалга ошириш режалаштирилган.

Айни пайтда, Ўзбекистон экологик партиянинг асосий эътибори ана шундай чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган. Экологиянинг ифлосланиши ҳозирги замоннинг кенг миқёсдаги кескин ижтимоий муаммоларидан бири бўлиб турибди. Уни ҳал этиш бир осмон остида ҳаводан нафас олаётган барча халқларнинг манфаатларига мос, муштарак вазифадир.

Бу борада ўзининг фидойилиги билан намуна кўрсатаётган Халқ депутатлари Шўрчи туман Кенгаши депутати Мусурмон Шерқобилов «темир дафтар»га киритилган фуқароларга хайрия ёрдамларини кўрсатиш баробарида 1 секторга қарашли «Гулистон»,  2 секторга қарашли «Ёш ғайрат» маҳаллаларида бир ярим км га тош тўктириш ишларини амалга оширишди.

Кўча четларига манзарали дарахтлар ўтказишда бош қош бўлиб фидойилик қилганлигини эьтироф этиб ўтиш жоиздир.

Юртбошимиз Мурожаатлари ва партия қарорлари асосида атроф муҳитни тоза тутиш, ичимлик сувидан тежаб фойдаланиш бўйича экологик таълимни ривожлантириш борасида тарғиб этиш асосий мақсадимиздир.

Ўзбекистон Экологик Партияси Шўрчи туман кенгаши раиси Фазлиддин Маматов

Related Articles

Close