O`zbekiston

Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш тартиби

Ўзбекистон Республиксининг ҳозирги Жиноят-процессуал ко­дексининг 49-боби жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш деб аталди. Бунга кўра, судья жиноят ишининг якуний ҳужжатлари бўл­ган айблов хулосаси ва тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш учун ишни судга юбориш тўғриси­даги қарор билан танишиб чиқиб, етти сутка ичида жиноят ишини судга тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Агар етти сутка етиш­маса, суд раиси бу муддатни яна уч суткага узайтириши мумкин. Суд мажлиси судьянинг жиноят ишини тайинлаш тўғрисидаги қарори чиқарилган вақтдан бошлаб кўпи билан ўн суткада бошланади (ЖПКнинг 405-моддаси). Умумий ҳисобда иш судга келиб тушган­дан, то суд мажлиси бошлангунга қадар ўн етти сутка муддат берил­ган. Амалдаги қонунга кўра, бу муддатдан унумли фойдаланилмайди, чунки қонун на судьяда, на тарафларда бу муддатдан ўринли фойда­ланиш учун талаблар қўймаган. Шунинг учун ҳам ЖПК нинг бу босқичи ва уни тартибга солувчи қонун нормаларини жиддий ўзгар­тириш лозим.

Судья жиноят иши билан танишар экан: иш мазкур суднинг суд­ловига тегишлими; жиноят ишини тўхтатиш ёки тугатишга сабаб бўладиган ҳолатлар йўқми, ишни суд мажлисида кўриш учун асослар етарлими; суриштирув ва дастлабки тергов ўтказиш давомида жиноят процессуал қонун талабларига риоя қилинганми; айбланувчига эҳтиёт чораси тўғри танланганми; жиноят орқасида етказилган мулкий за­рарни қоплаш чоралари кўрилганми; айблов хулосаси Жиноят-про­цессуал кодекси талабларига мувофиқ тузилганми каби масалаларга эътиборни қаратади.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 396-моддасидаги бу маса­лаларни суд аниқлаши лозим бўлган ҳолатлар деб белгиланган. Бу масалаларни айримлари, масалан жиноят ишини тугатиш ёки тўхта­тиш масалалари ёки суд мажлисида ишни кўриш учун асосларнинг етарли бўлмаслиги ёки ЖПК талабларининг бузилиши ёки эҳтиёт чо­расини ўзгартириш зарурлиги ҳақиқатан суд томонидан ҳал қилини­ши керак. Шунинг учун Россия Федерацияси ЖПКнинг 229-моддаси, Қозоғистон Республикаси ЖПКнинг 301-моддасида белгиланганидек, судья якка тартибдаги судья, тарафлар сифатида прокурор ҳамда ҳимоячи ва айбланувчининг иштирокида ўтказиладиган дастлабки суд мажлиси ёки дастлабки муҳокамани ташкил этиш лозим.

Россия Федерациясида дастлабки муҳокама қилиш асосларидан бири тарафларнинг айрим далилларни жиноят ишига киритиш ёки айримларини чиқариб ташлаш тўғрисидаги илтимослари ҳисоблана­ди. (РФ ЖПКнинг 229-моддаси 2-қисми). Бизнинг процессуал қону­нимиздаги “асослар етарлими” жумласини далилларнинг етарлилиги ва мақбуллиги тўғрисидаги талаб деб тушуниш керак.

Судья даставвал иш мазкур суднинг судловига тегишлими деган масалани ҳал қилиши керак. Лекин буни жуда муҳим масала деб қараш нотўғри, чунки дастлабки терговда бу масала жиноят ишини қўзғатиш босқичида, дастлабки терговда терговчи томонидан, айблов хулосасини тасдиқлашда ва ишни судга юборишда прокурор томони­дан амалга оширилади. Шунинг учун ҳам судловга тегишлилик маса­ласини ҳал қилаётганида иш мазмунига, шахсига ва ҳудудига кўра тааллуқлилигини аниқлаш одатда етарлидир.

Судья тегишлилик масаласини мустақил ҳал қилишилозим. Агар жиноят иши кўп эпизодли бўлса, барча эпизод бўйича судлов­лик унга тегишлими, агар бир неча айбланувчи судга берилаётган бўлса, уларнинг ишларида ҳам тегишлилик масаласи ўрганилиши ке­рак. Агар тегишлилик нотўғри ҳал қилиниб, судга юборилган бўлса, судья ҳеч қандай процессуал ҳаракатни амалга оширмай, ишни те­гишлилиги бўйича жўнатиши лозим.

Судья иш билан танишиб уни дастлабки терговга қайтариш ёки тугатиш асослари мавжуд деб ҳисобласа, дастлабки суд муҳокамаси­ни чақириш тўғрисида қарор чиқариши керак. Назаримизда, жиноят ишини қўшимча терговга қайтариш асосларини Жиноят процессуал кодекнинг 396-моддасининг ўзидан қидириш лозим. Масалан: иш­нинг суд мажлисида кўрилиши учун асослар етарлими деган ҳолатга эътиборни қаратайлик. Судья жиноят иши материали билан танишиб чиқиб, асослар етарли эмас деб топди дейлик. Бу аҳволда ишни суда кўриш мумкин эмас. Айблов хулосаси ЖПК талабларига номувофиқ тузилганлиги аниқланганда ҳам жиноят ишини суд мажлисида кўриш учун тайёр деб бўлмайди. Судья шунча камчилиги бўлган жиноят ишини суда кўришга ҳаққи йўқ. Жиноят ишида уни тугатиш асосла­ри мавжудлигини билиб туриб, ишни судга оширишни гапирмаса ҳам бўлади, чунки бу ҳолатда нафақатжиноят процесси (2-модда) балки, конституциявий талаб ҳам бузилади. Айбланувчига нисбатан қўлла­нилган эҳтиёт чораси билан судья келишмаган тақдирда ҳам дастлаб­ки суд муҳокамасига бу масалани қўйиши керак, чунки у қамоқда ушлаб туриш эҳтиёт чорасини тарафларнинг иштирокисиз бекорқи­лиш, ўзгартириш ёки қўллашга ҳақли эмас. Бутортишув принципига асосланган дастлабки суд муҳокамасига тегишлидир.

Жиноят оқибатида етказилган мулкий зарарни қоплаш чоралари кўрилмаган бўлса, судья терговчидан букамчиликни бартараф қилишни талаб қилишга ҳақли.

Назаримизда жиноят ишини тугатишсудланувчи билан кели­шилган ҳолда амалга оширилиши керак. Агар шу босқичнинг ўзида жиноят ишини тугатишга айбланувчи рози бўлса, дастлабки суд муҳокамасида жиноят ишини тугатиш мақсадга мувофиқ.

Бу босқичда судья мустақил равишда:

а) жиноят ишини суда кўриш учун тайинлаши (ЖПКнинг
395-моддаси);

в) жиноят орқасида етказилган мулкий зарарни қоплашни таъминлаш чораларини кўриш учун терговчига топшириқ бериши (ЖПКнинг 398-моддаси) мумкин.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судья катта ёрдамчиси Ж.Х.Примов

Related Articles

Back to top button