Kasbim-faxrim

Шўрчи туманидаги истеъмолчилар учун амалга оширилаётган ишлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 15 октябрдаги «2021-2022 йилларда Сурхондарё вилояти Шўрчи туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 871-сонли қарори ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг манзили дастурини ижроси юзасидан тумандаги «Жойилма» ва «Оқкамар» маҳалла ҳудудларидан ўтувчи d-219 мм бўлган 2.2 км газ қувурини ер остидан ер устига чиқариш бўйича ҳозирда лойиҳа-смета ҳужжуатларига асосан d-159 мм.ли 1.150 пм газ қувурини пайвандлаш ишлари бажарилган.

Туманда жами 6739 та табиий газ истеъмолчилари учун 2020-2022 йилларда босқичма-босқич замонавий электрон ГХУ ўрнатиш ва АСКУГ тизимига ўтказиш учун тумандаги «Дўстлик», «Жойилма» ва «Бобур» маҳаллаларида яшовчи истеъмолчиларга замонавий электрон ГХУ ўрнатиш жараёни олиб борилмоқда, бугунги кунга қадар 469 дона ГХУ лар ўрнатилди.

Газ босимини созлагич ГТКларни мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича режага асосан 2 та ГТКлар мукаммал таъмирлаш ишлари 100% га бажарилган, тумандаги 285 та ГРП тафтиш қилиш ишлари бўйича ҳозирги кунга қадар 223 та ГРП ларда тафтиш ишлари 78 фоизга бажарилган, режага асосан 0,30 км газ қувурини бўяш ишлари бўйича амалда 1.45 км газ қувурлари бўяш ишлари бажарилди.

«Hududgaz Surxondaryo» газ таъминоти филиали

 

Related Articles

Back to top button