Саломатлик акцияси Сурхондарё вилоятида давом этмоқда
Наманган вилоятидан бошланиб, Сурхондарё вилоятида давом этаётган “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остидаги саломатлик акцияси доирасида вилоятда «темир дафтар»га киритилган 269 нафар бемор ва ижтимоий ҳимояга муҳтож, шунингдек, хафс гуруҳларига кирадиган фуқароларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Жумладан, пойтахтдан борган 100 нафардан ошиқ юқори малакали мутахассис вилоятлик шифокорлар билан бирга аҳолига маҳаллабай кесимда хонадонма-хонадон юриб, тиббий хизмат кўрсатмоқда.
Акция доирасида вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳам қатор беморларда тиббий кўрик ва муолажалар ўтказилди. Соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов бошчилигида лаб ва танглай туғма ёриқлари бўлган болаларда мураккаб операциялар амалга оширилди.