Ичимлик сувидан фойдаланувчи барча мижозлар диққатига!
Ҳурматли истеъмолчилар!
“Сурхондарё сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти, Сизга шуни маълум қиладики, Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг 2020 йил 28 декабр кунидаги (156/VI-19) қарорига асосан,
2021 йил 1 январдан бошлаб, истеъмолчиларга етказиб берилаётган
1 м3 ичимлик суви ва оқава хизматининг таърифлари барча харажатлар инобатга олинган холда қуйидаги тартибда қайта белгиланди.
Ичимлик сув таъминоти:
Аҳоли истеъмолчиларига — 1150 сўм
Бюджет ташкилотларига — 2700 сўм
Хўжалик хисобидаги ташкилотлар
ва бошқа корхоналарга — 2700 сўм
Оқава сув хизмати:
Аҳоли истеъмолчиларига — 650 сўм
Бюджет ташкилотларига — 1050 сўм
Хўжалик хисобидаги ташкилотлар
ва бошқа корхоналарга — 1050 сўм
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
6 ноябрдаги қарорига асосан шахсий сектор истеъмолчиларида сув ҳисоблагич ускунаси мавжуд бўлмаса амалдаги таърифларга 1,5 баробар коэффициент қўлланилади. Нархлар қўшимча қиймат солиғи ва устама ҳақисиз белгиланган.)
Шундай экан, 2020 йилнинг 31 декабрь кунига қадар фойдаланилган тоза ичимлик ва оқава сув учун тўловларни амалга оширишга шошилинг!
Шу орқали маблағингизни икки баробарга тежаган бўласиз.
“Сурхондарё сув таъминоти” МЧЖ маъмурияти