Madaniyat

Президент газ экспортини қисқартириб, газни аҳоли эҳтиёжига йўналтиришга буйруқ берди

Ҳозир Ўзбекистондаги мингдан зиёд маҳаллада табиий газ босими пасайган. Газ таъминотида суткасига 20 миллион куб метр танқислик бор.

Давлат раҳбари газ экспортини қисқартириб, аввало, аҳоли эҳтиёжларини қондириш юзасидан кўрсатма берди. Бунинг ҳисобига кунига 7-8 миллион куб метр газ қўшимча равишда ҳудудларга йўналтирилади.

«Газ тизими билан боғлиқ муаммолар бугун юзага келмагани, балки 30 йилдан бери бизни қийнаб келаётганидан барчамиз хабардормиз. Лекин буни баҳона қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Халқимизга газ керак, уларнинг кўпчилиги бунинг учун тўловларни ўз вақтида ҳалол қилиб, тўлаб келмоқда», – деди президент.

Related Articles

Back to top button