Madaniyat

Сайёр қабул: мурожаатларга ижобий ечим топиш механизми

Яхши ниятлар билан турмушга чиққан Ойгул бугун имконияти чекланган қизчаси билан ота уйида. Аввалига яхши гап билан рафиқаси ва қизчасини «Ёшғайрат» маҳалласида яшовчи отасининг уйига қолдириб кетган турмуш ўртоғи мана тўрт йилдирки уларнинг ҳолидан хабар олмайди. Ҳеч қандай камчиликларсиз ота-онасининг уйида яшаётган Ойгулнинг қалби фарзандини ота меҳрига зор бўлиб камол топаётганидан вайрон бўлмоқда.
-Вилоят ҳокимининг сайёр қабули бўлаётганини эшитиб, биздан хабар олмаётган, фарзанди учун алимент пулини ўз вақтида тўламаётган турмуш ўртоғимни муросага келтириб беришлари учун келдим. Ўқимаганлигим сабабли, ҳеч қаерда ишламайман.
Имконияти чекланган фарзандимни даволатиш учун ота-онамдан молиявий кўмак олиб, тўғриси чарчадим. Энди фарзандимнинг отаси ҳам ёрдам берадиган вақт келди назарида. Мурожатимни тинглаган мутасаддилар мени қийнаётган муаммони ижобий ҳал қилинишида яқиндан кўмак беришларини айтишди.
Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг бу галги сайёр қабул Шўрчи туманининг “Кушон” масаҳалласида бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулда фуқароларнинг мурожаати тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича тегишли муассаса, корхона ва ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқ берилди. Мазкур мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, ички кўчаларни таъмирлаш, сув масалаларига оид бўлди.
Халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда. Зеро, бериладиган ҳар бир саволнинг жавоби бўлганидек, бугунги сайёр қабулда ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан мурожаат қилган фуқароларнинг муаммоларига ижобий ечим топилади.
Вилоят ҳокими иштирок этаётган сайёр қабул давом этмоқда.
Шўрчи туман ҳокимлиги

Related Articles

Back to top button