Kasbim-faxrim

Тошкент тумани ҳокими ўринбосари Тўра Боболовга биринчи ўринбосар этиб тайинланди

Файзулла Маманов Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Дарё»га ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари Заҳириддин Тўраев маълум қилди.

Таъкидланишича, 3 декабрь куни вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Тўра Боболов сўз олиб, Файзулла Мамановни жамоатчиликка таништирган.

Файзулла Маманов 1977 йилнинг 21 октябрь куни Қизириқ туманида туғилган. У 1999 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти, 2004 йилда Тошкент молия институти, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Мутахассислиги бўйича муҳандис, иқтисодчи бўлган янги ўринбосар 2000—2005 йилларда Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, 2005—2008 йилларда Ўзбекистон либерал-демократик партияси ижроия қўмитаси аппарати, 2008—2010 йилларда Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси, 2010—2013 йилларда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, 2013—2019 йилларда Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасида масъул лавозимларда ишлаган.

Файзулла Маманов 2019 йилнинг январидан бери Тошкент вилояти, Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари— Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган Рустам Пардаев 2020 йилнинг ноябрь ойида Денов тумани ҳокими этиб тайинланганди.

Related Articles

Back to top button