Kasbim-faxrim

ШЕРАБОД ТУМАНИДА ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР ИШТИРОКИДА ПРЕСС-ТУР ЛОЙИҲАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

“Сурхондарё Сув Таъминоти” МЧЖнинг ютуқ ва камчиликлар, тизим фаолиятини янада яхшилаш, истиқболда бажарилиши белгиланган вазифаларга оид пресс-тур ўтказилди. Унда «Сурхондарё Сув Таъминоти» МЧЖ, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги, Сурхондарё вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ҳамда журналист ва блогерлар ҳамда ичимлик сув соҳаси ходимлари иштирок этди.

Маълумотларга кўра, Шерабод туман аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда канализация тармоқларини қуриш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январда ПҚ-4565 -сонли қарорига асосан Сурхондарё вилоятида 2020 йил Инвестиция дастурига киритилган ичимлик сув ва канализация тармоқлари учун туманинг «Меҳнатобод», «Чинобод», «Новбур», «Хакимбод», «Чағатой», «Чумушли» маҳалла фуқаролар йиғинларидаги сув қувурларини тортиш бўйича ҳамда канализация тармоқларини 2020-2021 йиллар бўйича ушбу ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2020 йилда ичимлик сув тармоқларини тортиш ва сув тарқатиш иншоотларини реконстукця қилиш учун 10 млрд 505 минг сум, бундан ташқари канализация тармоқларини қуриш бўйича 4 млрд 750 млн сўм молиялаштириб, ушбу қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Related Articles

Back to top button