Газ таъминоти ходимлари томонидан, ноқонуний тарзда газ тармоқларига уланган оҳак ишлаб чиқарувчи цех аниқланди
Таъкидлаш лозим, истеъмолчиларга табиий газнинг бир маромда етказилиши ва хавфсизлигини таъминлаш учун ҳам газ тўловлари вақтида амалга оширилиши даркор, шунингдек, табиий газдан ноқонуний фойдаланмаслик ҳам фуқароларга табиий газнинг бир маромда етказилишида хизмат қилади. Аммо орамизда шундай қонунбузарлар ҳамда “ишбилармон тадбиркорлар” борки, улар ўз вазифаларини гўё унутиб қўяётгандек.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июнда имзоланган фармонида «Hududgazta’minot» акциядорлик жамияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан биргаликда ўғрилик, газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш фактларини аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этиш ваколатларига эга эканлиги кўрсатилган. Мазкур фармонда белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, барча ҳудудларда ишлаб чиқариш объектларининг газ таъминоти тизимидаги қонун бузилиши билан боғлиқ ҳолатларини аниқлаш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 20 октябрь куни “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали «Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга карши сиёсатни амалга ошириш» бўлимии ходимлари томонидан Шеробод туманидаги «Беҳруз универсал» х/кга қарашли кулинария цехидан оҳак цехига рухсатсиз фойдаланилганлик ҳолати аниқланди. Тегишли далолатнома расмийлаштирилиб оҳак цех газ тармоғидан узилди. Ноқонуний уланиш тўғрисида тўпланган ҳужжатлар туман ИИБга юборилди. Етказилган зарар бўйича тадбиркорга жарима солинди.
«Hududgazta’minot» АЖ ҳамда “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали истеъмолчилардан қонун талабларига риоя қилишни сўрайди. Албатта, инсоф йўлида қилинган ҳар бир самарали иш инсонларнинг яшаш шароитини мустаҳкамлашда, фаровон турмуш тарзи учун хизмат қилади. Асосийси, мамлакатимиз равнақи йўлида пойдевор вазифасини ўтайди. Бу эса ҳар қандай ресурслардан оқилона фойдаланиш даражасини ривожлантиради.
“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали матбуот хизмати