Ногиронлиги бўлган ёшлар давлат эътиборида
Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида 14-30 ёшдаги ногиронлиги бўлган ёшлар сони 10 575 нафарни ташкил этади. Шундан, 1 185 нафари 1-гуруҳ, 6 минг 747 нафари 2-гуруҳ, 251 нафари 3-гуруҳ ногиронлик гуруҳларига мансуб.
Жорий йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган ёшларнинг 556 нафарига “Ёшлар дафтари” жамғармасидан 1 млрд 453 минг сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилиб, маблағлар уларнинг даволаниши, таълим олиши ва ижтимоий ҳолатини яхшилаши учун йўналтирилди.
Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси қошида «Инклюзив таълим маркази» фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, унда имконияти чекланган, таянч ҳаракати ҳамда талаффузида нуқсони бўлган, эҳтиёжманд оилаларнинг 20 нафардан ортиқ фарзандлари тикувчилик, мусиқа ва математика тўгаракларига жалб қилинган.
Мазкур “Инклюзив таълим маркази” иштирокчиларининг спорт ҳамда маданият ва санъатдаги истеъдодларини намойиш этиш мақсадида турли мусобақалар ва кўрик танловлар ўтказиб келинмоқда. Хусусан, “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 1-мавсуми доирасида ногиронлиги бўлган ёшлар учун “Беш ташаббус параолимпиадаси” мусобақалари ташкил этилди. Унда 70 нафар имконияти чекланган ёшлар санъатнинг қўшиқчилик, спортнинг шахмат-шашка ва стол тенниси, шеърхонлик каби 5 та йўналишда ўз имкониятларини синаб кўришди.
Ушбу тофидаги ёшларнинг кўнглини кўтариш мақсадида турли маданий кўнгилочар тадбирлар, саёҳатлар ташкил этилмоқда.
Сурхондарё вилоятида ногиронлиги бўлган ёшларга нафақат ижтимоий-иқтисодий ёрдамлар кўрсатиш, балки, уларнинг таълим олишлари, шахсий ривожланишлари учун ҳам зарур шароитлар яратитилиб, манзилли ва тизимли ишлаш йўлга қўйилган.
Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати