Hodisalar

РАСМИЙ БАЁНОТ

Ижтимоий тармоқларда “Халқ банки” Термиз шаҳар амалиёт бўлимидан ишдан бўшатилган ходимларнинг тарқалган видеомурожаати шаҳар прокуратураси томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, АТ “Халқ банки” Бошқарувининг 24.07.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки тасарруфидаги айрим туман (шахар) филиалларини тугатишни ташкил этиш тўғрисида”ги 87/1-сонли бошқарув қарори билан Сурхондарё вилоят филиали Амалиёт бўлимини тугатиш белгиланган ҳамда 13.01.2020 йилдаги 5/1-сонли Бошқарув қарорларига асосан АТ Халқ банки Сурхондарё вилоят филиали Амалиёт бўлими тугатилган.

Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банки Кенгашининг 24.07.2019 йилдаги 26/2-сонли қарори билан маъқулланган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банк назорати қўмитаси мажлисининг 27.12.2019 йилдаги 178/2-сонли қарори билан банкнинг Сурхондарё вилоят Амалиёт бўлимини тугатишга розилик берилган.

Амалиёт бўлими тугатилаётганлиги муносабати билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида 17.01.2020 йилда Амалиёт бўлими бошлиғи томонидан банк ходимларига огоҳлантириш хатлари берилган ҳамда 18.03.2020 йилда меҳнат шартномалари бекор қилинган.

Мазкур бошқарув қароридан норози бўлиб, ФИБ Термиз туманлараро судига даъвогарлар А.Абраева, Г.Қадирова, З.Панжиева, Ш.Маниязова, Г.Усанова, Д.Исмоилова, М.Равшанова ва Н.Расуловалар “буйруқни бекор қилиш, ишга тиклаш, мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи ва маънавий зарарларни ундириш” масаласида даъво ариза киритилган.

ФИБ Термиз туманлараро судининг 21.08.2020 йилдаги ҳамда 25.09.2020 йилдаги ижро хужжатларига кўра, АТ Халқ банки Сурхондарё вилоят филиали Амалиёт бўлимининг 18.03.2020 йилдаги 50КБ, 55КБ, 59КБ, 65КБ, 67КБ, 68КБ, 70КБ ва 71КБ-сонли меҳнат шартномаларини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқларини ғайриқонуний деб топиш ва бекор қилиш, АТ Халқ банки Амалиёт бўлимига А.Абраевани сайёр касса кассири, Г.Қодировани аҳоли ва оилавий тадбиркорликни кредитлаш шўъбаси етакчи мутахассиси, З.Панжиевани кичик хизмат ходимлари хизмат хоналари фарроши, Ш.Маниязовани чакана хизматлар бўлими етакчи мутахассиси, Г.Усановани банкдан ташқаридаги касса ва минибанклар шўъбаси бош мутахассиси, Д.Исмоиловани Касса амалиётлари бўлими кассири, Н.Расуловани Касса амалиётлари бўлими касса мудири, М.Равшановани Чакана хизматлар бўлими етакчи мутахассиси вазифасига 18.03.2020 йилдан бошлаб тиклаш белгиланган.

ФИБ Термиз туманлараро судининг хал қилув қарорига кўра даъвогарларнинг ишга тиклаш масаласини хал этиш АТ “Халқ банки” Сурхондарё вилоят филиалига юклатилган.

Бироқ, Амалиёт бўлими тугатилганлиги ва иш фаолиятини амалга оширмаётганлиги сабабли ҳозирги вақтда ушбу ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш имкони мавжуд эмас.

Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими томонидан судга сўровнома юборилиб, Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банки Бошқарувининг 24.07.2019 йилдаги 87/1-сонли Қарорига асосан Халқ банки тизимида фаолият юритган бир нечта филиаллар, шу жамладан АТ Халқ банки Сурхондарё вилоят филиали Амалиёт бўлими ҳам тугатилган ва ҳозирги вақтда ушбу бўлим иш фаолиятини амалга оширмаётганлиги сабабли ҳал қилув қарорини ижро этиш услуби ва тартиби юзасидан тушунтириш бериш сўралган.

ФИБ Термиз туманлараро судининг 28.09.2020 йилдаги Ижро этилиши лозим бўлган суд ҳужжати юзасидан тушунтириш бериш хақидаги Ажримига кўра, мазкур ҳолатда даъвогарлар фаолият кўрсатиб келган Амалиёт бўлими ҳозирги кунда фаолият кўрсатмаётганлиги, яъни тугатиш ишлари якунланганлиги сабабли даъвогарлар фаолият кўрсатиб келган тенг вазифаларга иш берувчи АТ “Халқ банки”нинг бошқа филиалларига ишга тикланиши лозим деб кўрсатиб ўтилган.

АТ Халқ банки Сурхондарё вилоят филиали ФИБ Термиз туманлараро судининг 21.08.2020 йилдаги ижро ҳужжатига кўра, даъвогарларни фаолият кўрсатиб келаётган тенг вазифаларга иш берувчи АТ Халқ банкининг бошқа филиалларига ишга тикланиши лозимлиги кўрсатилганлиги сабабли қуйидаги туман филиаларидан мавжуд бўлган штатларда иш билан таъминланган.

Related Articles

Back to top button