«Қиш ғамини ёзда кўр»
Давлатимиз томонидан аҳолининг кундалик турмуш тарзи, фаровонлиги ва саломатлигига, уларнинг янада яхшиланишига доир масалаларга доим эътибор қаратиб келинмоқда. Шу мақсадлар кўзда тутилиб, бу борада тегишли фармон ва қарорлар қабул қилинди ҳамда уларнинг ижроси тизимли равишда ташкилотлар томонидан таъминланмоқда.
«Қиш ғамини ёзда кўр» деган маъноли ибора бор. Албатта, қишда иссиқ уйда хотиржам ўтириш учун ғанимат кунлардан унумли фойдаланиб, тайёргарлик кўриш керак.
Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йилнинг 17 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида берилган топшириқлар ва бу борада режалаштирилган чора-тадбирларни манзилли ҳамда мақсадли амалга ошириш мақсадида Уй жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Салиев бошчилигида Республика ишчи гуруҳи вилоятимизга ташриф бюрди. Ишчи гуруҳга 2 кун давомида вилоятимизда иқтисодиёт тармоқлари, уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг холатини ўрганиш вазифаси юклатилган бўлиб, кеча 10:00 да вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида ва соат 15:00 да Денов туман ҳокимлигининг мажлислар залида, соат 18:00 да Шўрчи туман ҳокимлигининг мажлислар залида ўтказиладиган йиғилиш давомида ишчи гуруҳнинг иш фаолияти тариби келишиб олинади.
Сурхондарё вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати